Yangliklar

image

2019 йилда Республикамизда давлат архивлари ташкил этилганлигини 100 йиллиги муносабати билан Сурхондарёда нишонланди. Ушбу муносабат билан Вилоят давлат архиви янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

             Республикамизда давлат архивлари ташкил этилганлигини 100 йиллиги муносабати билан 2019 йил 4-5 ноябрда барча вилоятлардан меҳмонлар ва чет эллардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. Вилоят давлат архивининг биноси 7 қаватдан иборат бўлиб, замон талабларига мос равишда барпо этилган.

Сурхондарё вилоят архиви биноси қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10-11 феврал кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тарзида ўтказилган 18-сонли йиғилиш баённомасининг 10-бандида қайд этилган.

Бинонинг қурилиши бўйича тендер “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияситомонидан ўтказилган. НАПОнинг хулосасига кўра бинонинг қурилиши учун 14853884038 сўмга баҳоланган.

        Бинонинг қурилиш ишлари 2018 йил 28 сентябр куни бошланган бўлиб, 2019 йилнинг 1 ноябр куни тугатилган. Бино 7 қаватдан иборат бўлиб барча жихозлар билан жихозланган. Бино сиғимдорлиги 500 минг сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари учун мўлжалланган.

2019 йилнинг 4-5 ноябр кунлари Сурхондарё вилояти давлат архиви янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бинода ўқув хонаси, конференсия зал, фуқароларни қабул қилиш хонаси, ошхона, ходимлар хонаси, ҳужжатларни техник ишлов хоналари ва сақлов хоналари мавжуд. Бино енг юқори иситиш ва совутиш тизимлари ва замонавий лифт билан таъминланган.

ЎзССР Олий Совет Президиумининг 1941 йил 6 мартдаги Фармонига асосан Бухоро вилояти таркибидан Сурхондарё вилояти ажралиб чиқиши мунособати билан Сурхондарё вилоят давлат архиви ташкил этилган.

            Сурхондарё вилоят давлат архиви биноси 1898 йилда ташқи деворлари пишган ғиштдан, ички деворлари еса хом ғиштдан қурилган бўлиб, ўтган 119 йил давомида бино ички деворлари захлаб, тўкилиб кетганди. Архив биносининг поли, шифти ва том қисми тахта ва қамишдан қурилганлиги учун ҳужжатларни сақлаш талабларига мутлақо жавоб бермай қолганди.

Ҳозирги кунда Сурхондарё вилоят давлат архивида жами 1257 фондлар ва ҳужжатлар сони 180959, жумладан бошқарув 163845, шахсий келиб чиқиш 508, шахсий таркиб 16606, сурат ҳужжатлари 3207, 1917-2020 йиллар, шундан 5960 алоҳида қимматли ҳужжатлар.

Вилоят давлат архиви мутахассислари томонидан жамлаш манбааларининг архив иши ва иш юритиш бўйича масъул ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг расмий канали https://t.me/uzarxivs

Сурхондарё вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси расмий канали https://t.me/surxonarxiv

 

Search

Ko'p o'qilgan yangliklar